Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятимиздаги 74 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди

Мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Халқимиз бунинг учун, қолаверса, тинч-осойишта ҳаётимиз, муборак рамазон ойининг чиройли тарзда ўтаётганлиги учун ҳар бир юртдошимиз қалбида шукроналик туйғуси жўш урмоқда.

Президентининг жорий йил 7 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарорида мамлакатимизда Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб нишонлаш, байрамни тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига мос равишда ўтишини таъминлаш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, қолаверса, Рамазон ҳайити байрамини юқори савияда ўтказиш учун Сирдарё вилоятида ҳам зарур ишлар амалга оширилди.

Айни кунларда вилоятнинг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир кўчасида тозалик, ободонлаштириш ишлари олиб борилди, имконияти чекланган, бева-бечораларга хайру саховатлар кўрсатилди.

Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Муборак Рамазон ойи якунланиб, бугун, 10 апрель куни эрта тонгда Сирдарё вилоятидаги 74 та масжидда ҳайит намози ўқилди. Унда 80 мингга яқин намозхон қатнашди.

Ҳайит намозидан олдинги амру-маъруфларда Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, Яратганга шукроналар айтди. Бундан ташқари, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш