Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди

Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази" ҳовлисида бўлиб ўтган мулоқотда ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини бартараф этиш масаласида фикр алмашилди.

Ёшларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат қилиниб, муаммо ва таклифлари эшитилди. Уларга китоблар тўплами, шунингдек, субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди.

Учрашув якунида вилоят ҳокими ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди ҳамда ижросини шахсан назоратга олишини таъкидлади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш