Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Маданият бошқармаси жамоаси республикада етакчи

Мини-футбол бўйича “Маданият вазири кубоги” мусобақасининг ҳудудий йўналиши совриндорлари аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ходимлари ўртасида ўтказилган баҳсларда 1-ўрин Сирдарё, 2-ўрин Бухоро, 3-ўрин Фарғона вилоят маданият бошқармалари жамоаларига насиб этди.

Мусобақа ҳали якунига етгани йўқ. 6 апрел куни вазирлик марказий аппарати ҳамда унинг тасарруфидаги республика тизим ташкилотлари ходимлари ўзаро мусобақалашишади.

Мазкур йўналишда ҳам 1, 2, 3-ўрин эгалари аниқланади. Ғолиб жамоа 7 апрел куни суперфиналда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси ходимларига қарши майдонга тушиб, турнирнинг мутлақ ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш