Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Эътиборга лойиқ ҳаракат ва натижа кўрсатишга бел боғлаган сайхунликлар

Бугун сайхунободликлар билан суҳбатлашар экансиз, юзларида кўтаринки руҳ ва қатъийликни кўрасиз. Улар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қўллаб-қувватловини кўриб, жуда мағрурланаяпти ва муҳими, шу эътиборга лойиқ ҳаракат ва натижа кўрсатишга бел боғлаган.

Натижа-ки, хўжакўрсинга ёки катта гаплар шаклида эмас, оддийгина, ўзларининг турмуш шароитини яхшилаш ва томорқаларидан келадиган даромадларини ошириш мақсадида.

Туманнинг Олға бос маҳалласида истиқомат қилувчи Дониёр Исматовнинг асли касби қурувчи. У ишдан бўш вақтида қўшимча даромад топиш мақсадида 20 сотих томорқасининг 9-10 сотихида сабзи, қолганида картошка етиштириш билан шуғулланади.

— Оиламизнинг асосий даромади томорқадан, - дейди хонадон соҳиби. — Биргина эртаки сабзини ўзидан 15-20 миллион сўм даромад қиламиз. Картошкани маълум қисми рўзғорга кетса, қолганини бозорга чиқарамиз.

Ҳозирда 4 набиранинг суюкли бобоси бўлган Д.Исматов томорқадан олинган даромад ҳисобидан қизларини узатди, ўғилларини ўйлантирди, уй қуриб, автомашина сотиб олди.

Сайхунободдаги биргина ушбу хонадон ҳаётини кўриб, шунга амин бўласиз-ки, мамлакат ривожи учун энг катта фактор табиий ёки моддий бойликлар мавжудлиги эмас, балки одамларнинг руҳияти ва уларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қила олишига ишончи экан.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш