Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Павловния етиштиришдан биомаҳсулот ишлаб чиқаришгача

Томорқа бандлик ва арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли. Буни яхши тушуниб етган ҳолда томорқасидан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаётганлар кун сайин кўпайиб бормоқда.

Ана шундай омилкорлардан бири Оқолтин туманида Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Азам Саидазимов. У бир неча йилдан буён павловния кўчатларини етиштириб келади.

Йилига 10 минг туп кўчат етиштириб, ўртача 5 000 сўмдан сотамиз, - дейди хонадон соҳиби. — Бундан ташқари томорқамизда биогомус ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Ундан ҳам 20-30 млн даромад оламиз.

Айтиш жоизки, жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор туфайли томорқачилик маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш