Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда "Маҳалла еттилиги ойлиги" эълон қилинди

Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари асосида кейинги йилларда маҳаллада бошқарув тизими ўзгарди. Шунингдек, “маҳалла еттилиги”даги ҳар бир ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, ваколатлари аниқ белгилаб берилди.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг фармойиши билан март ойи Сирдарёда "Маҳалла еттилиги ойлиги", деб эълон қилинди. Мазкур ойлик доирасида, ҳудудларда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш бўйича семинарлар ўтказилиши назарда тутилган.

Дастлабки семинар бугун Гулистон шаҳар Улуғобод маҳалласида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, шаҳар секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, соҳа ходимлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими ҳудудда ишга солинмаётган имкониятлар, бу борадаги сусткашликларни кўрсатиб ўтди. Томорқа ерлари кўп бўла туриб, бор салоҳият даромадга айланмаяпти. Сабаби маҳаллани “ўсиш нуқтаси”ни топиш ва ишга солиш бўйича “маҳалла еттилиги”да ташаббус етишмаяпти. Масъуллар ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Фаол нуронийлар, кўчабошилар кўмагида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Семинар доирасида, шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, арзонлаштирилган кўчат ва уруғлар савдоси, чуқурлаштирилган тиббий кўрик, қолаверса, ёшлар иштирокида турли маънавий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик тадбирлар ҳам ташкил қилинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш