Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Корея компанияси Сирдарёда интенсив анор боғи ва тўрт юлдузли меҳмонхона лойиҳасини амалга оширади
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон ҳамроҳлигида вилоятимизга келган Кореянинг "Evervolution СО., LTD" компанияси раҳбари Жунг Таегунни қабул қилди.

Учрашувда ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан, компания томонидан Мирзаобод туманида ўзлаштирилмаган 280 гектар ер майдонда Корея тажрибаси асосида замонавий интенсив анор боғи барпо этиш ҳамда Гулистон шаҳри Шодлик маҳалласида тўрт юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Компания бунинг учун 10 млн доллардан зиёд сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда.

Вилоят ҳокими бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш устувор мақсад эканини қайд этиб, таклиф этилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Музокаралар якунида келишув меморандуми имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда иш ташкил этилишига келишиб олинди.

Бугуннинг ўзида "Evervolution СО., LTD" компанияси таъсисчилигида "Evervolution" МЧЖ хорижий корхонаси вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қўшимча равишда айтиш керак, Сирдарё вилояти делегациясининг 2023 йил декабрь ойида Кореяга ташрифи давомида юқорида қайд этилган лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилганди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш