Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Энг илғор ходимлар тақдирланди

Ҳар йили мамлакатимизда 4 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Бугун ҳам эрта тонгдан ушбу сана муносабати билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида тантанали тадбир ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, вилоят секторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳамда соҳа ходимлари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими бошқарма шахсий таркибини байрам билан қутлаб, айни кунларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хусусан, вазирликнинг вилоят бошқармаси тизимида фидокорона меҳнат қилаётган хизматчиларга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Самарали хизматлари учун бир гуруҳ фаол ходимларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари, вазирликнинг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, эсдалик қўл соатлари топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш