Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янги кутубхоналар

Боёвут туманида баҳор ойининг илк кунларида бир эмас, иккита мўъжаз кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Туманнинг Тинчлик ҳамда Лайлаккўл маҳаллаларида бўлиб ўтган очилиш маросимларида туман ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова, туман секторлар раҳбарлари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Дилфуза Уралова барчани яшариш ва янгиланиш фасли, баҳор айёми билан муборакбод этиб, инсон билимни асосан китоб орқали олиши, унинг тарбияси ҳам китоб ёрдамида шаклланиши, ёшларимиз бадиий адабиётларни ўқиганда, уларнинг дунёқараши кенгайиб, ҳаётга муносабати ўзгариши ҳақида сўз юритди.  

Тадбир иштирокчилари ҳам китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, жамиятда китобхонлик маданиятини янада оширишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу кутубхоналар  келгусида китобхонларнинг энг севимли маскани бўлиши ҳақида гапирдилар.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш