Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда илк бор “Сен азиз ва муқаддассан аёл” танлови ўтказилди

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан илк бор ташкил этилган “Сен азиз ва муқаддассан аёл” танлови ғолибларини тақдирлаш тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова сўзга чиқдилар.

Айтиш лозимки, бу йил илк бор Сирдарёда ўтказилган, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 109 йиллиги кунида ҳамда Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида якунланган ушбу тадбирнинг ўзига хос ибратли жиҳатларга эгалиги эътиборга молик. Яъни унда ҳали ҳеч ҳам бирор бир танловларда иштирок этмаган, чекка ҳудудларда яшаётган, ҳаётнинг турли жабҳаларида фидойилик кўрсатаётган оддий хотин-қизлар ҳам фаол қатнашдилар. Буни танлов номинацияларининг “Энг яхши заҳматкаш фидойи аёл”, “Бу — менинг онам”, “Энг тарбияли фарзанд тарбиялаган, боқувчисини йўқотган ёлғиз аёл”, “Маърифатли аёл”, “Энг яхши қайнона-келин”,“Энг саранжом-сариштали хонадон бекаси”, “Аёллар дафтарида турган ва иш фаолиятини йўлга қўйиб ўзини-ўзи банд қилган аёл” каби номларидан ҳам билса бўлади. Қолаверса, танловга 21 500 нафар хотин-қиз иштирок этгани ҳам унга қизиқиш юқори бўлганлигига далолатдир.

— Ҳаётда она учун энг катта бахт, бу — фарзандларининг тарбияси ортидан раҳмат эшитишдир, — дейди Ширин шаҳрининг Нуробод маҳалласида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Мавлуда Собирова. — Шу маънода “Сен азиз ва муқаддассан аёл” танловининг энг тарбияли фарзанд тарбиялаган оналар номинацияси ғолиблари қаторида бўлганим мен учун жуда катта эътироф бўлди. Уч нафар фарзандим бор. Уччаласи ҳам олий маълумотли. Муҳими, уларнинг ҳар бири эл-юрт ишида ҳар доим фаол ва фидойи. Набираларим эса мактабда аъло баҳоларга ўқимоқда.

“Сен азиз ва муқаддассан аёл” танловининг 10 та номинацияси бўйича Сирдарё вилояти туман-шаҳарларидан жами 110 нафар иштирокчи ғолиб, деб топилди. Уларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи”.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш