Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Венгрия элчисини қабул қилди
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожани қабул қилди. Учрашувда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кўплаб соҳаларда ҳамкорлик имкониятлари кенгаяётгани алоҳида таъкидланди.

Венгриянинг йирик фармацевтика компаниялари иштирокида вилоятимиз ҳудудида дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш, паррандачилик, балиқчилик йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни кенгайтириш каби масалалар учрашув асосий кун тартибидан ўрин олди.

Тегишли масъуллар ва ишбилармонлардан иборат Сирдарё вилояти делегациясининг Венгрияга сафарини режалаштириш ва бу бўйича биргаликда иш ташкил этишга келишилди.

Йожеф Рожа вилоятимизга ташрифи давомида бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш