Келажак авлод, илмга ташна ўғил-қизларга билим бериб келаётган устоз ва мураббийлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Бугун 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан вилоят мусиқали драма театрига бир гуруҳ устоз ва мураббийлар жамулжам бўлишди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Вилоят раҳбари тадбир иштирокчиларини табриклар экан, кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширилаётганини таъкидлаб, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори эканлигини, - айтди.
Заҳматкаш ва меҳрибон устозларимиз учун вилоят мусиқали драма театри қошида ташкил этилган симфоник оркестрнинг театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.
Шундан сўнг байрам тадбири қутловлар, хушовоз хонандаларнинг шўх-шодон куй-қўшиқларига уланиб, «Марварид» тантаналар уйида давом этди. Соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ходимлардан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи