Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари билан танишилди
Бу йил Сирдарё вилоятида 12 минг 326 гектарда томчилатиб, 100 гектар пахта майдонида пульсар суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда 17 минг 924 гектар майдонни лазерли текислаш режалаштирилган эди. Кластер ва фермер хўжаликлари билан пудрат ташкилотлари ўртасида 17 минг 422 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни қуриш бўйича шартномалар расмийлаштирилди. Шундан 13 минг 644 гектарини томчилатиб суғориш, 120 гектарини ёмғирлатиб суғориш ташкил этади. 3 минг 658 гектар майдонда эса дискрет суғориш технологиясини жорий этиш кўзда тутилган. Айни пайтда 15 минг 526 гектар майдонда технологияларни қуриш учун жами 281 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар молиялаштирилган. Пудрат ташкилотлари томонидан 15 минг 512 гектар майдонда қурилиш ишлари бошланган. Қурилиш якунланган 8 минг 383 гектар пахта майдонлари томчилатиш усулида суғориляпти. Дастлабки босқичда керакли ҳужжатлари тақдим этилган 1 минг 206 гектар пахта майдони учун 10,021 млрд. сўм миқдорида субсидия маблағлари кластер ва фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев 12–13 август кунлари Сирдарё вилоятида бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Жумладан, Сирдарё туманида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси шаклидаги МЧЖ тасарруфидаги дала майдонларида ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги йўналишида бугунги кунда суғориш тизимидаги томчилатиб суғориш усулининг афзалликлари” мавзуидаги кўргазмали семинарда қатнашди. Тадбирда Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг масъул ходимлари, туман ирригация бўлимлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари, фермерлар, мутахассислар иштирок этди.

Семинарда Сув хўжалиги вазири юртимизда Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини сув хўжалигида кенг татбиқ этиш ҳақида сўз юритди. Сувчилар ва фермерларга сув олишни тартибга солиш, обиҳаётни тежаб ишлатиш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш жорий этилган майдонларни кенгайтириш бугунги куннинг талаби эканлигини, вазирлик бу борада уларга ҳар бир масалада амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Сув хўжалиги вазири Ховос туманидаги Улуғбек Йўлдошев раҳбарлик қилаётган “Сайхун” фермер хўжалигининг пахта даласида ҳам бўлиб, ховослик фермерлар билан суҳбатлашди. Улуғбек Йўлдошев вилоятда биринчилардан бўлиб, сув тежовчи технологияларни ўз экин майдонига ўрнатган изланувчан тадбиркор фермер. Икки йилдан буён У.Йўлдошев ғўза суғоришни қўл телефони орқали кўпчилик фермерларнинг қизиқишини уйғотди. Вазир фермер хўжалигининг фаолияти билан яқиндан танишар экан, ўз тавсияларини берди:

– Ҳозирги кунда юртимизда 36 та йирик, 56 та кичик корхона сув насослари ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқармоқда. Сиз Германияда ишлаб чиқарилган насослардан фойдаланаётган экансиз. Хориж насослари жуда қиммат. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётганлари ҳам хорижникидан кам эмас, бундан буёғига маҳаллий корхоналарда тайёрланган насослардан фойдаланинг. Бу ҳам қулай, ҳам арзонга тушади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш