


Шу ерлик тадбиркор Анвар Эгамбердиев бандликни таъминлаш, нафақат Сирдарё вилоятидаги, қўшни вилоятлардаги ишлаб чиқариш корхоналарини бежирим ва чиройли ёрлиқлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида мазкур корхонани очди. Унга Хитой давлатидан ўзининг ҳамда банкнинг кредит маблағи ҳисобидан 6 турдаги ишлаб чиқариш дастгоҳларини келтириб ўрнатди. Бунинг ҳисобига шу ерлик 6 нафар маҳаллий ёш иш билан таъминланди.
– Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўрни очиб, маҳалладаги ишсиз ва кам даромадли ёшларни иш билан таъминлашни режалаштирганман, – дейди тадбиркор Анвар Эгамбердиев. – Очиғи, ўйлаб қўйган режаларим бор. Бунинг учун "Халқ банки"дан қўшимча кредит маблағи олиб, уни шу ишларга йўналтирмоқчиман.
Унинг бу ташаббуси туфайли тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, меваларни қуритиш, қадоқлаш ва бошқа турдаги бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган мини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, уни ишга тушириш устида иш олиб бориляпти.
– Насиб қилса, йил сўнггига қадар катта бўлмаса-да, кичик ишлаб чиқариш корхоналаримиз сонини 2000 тага етказмоқчимиз, – дейди туман савдо-саноат палатаси бошлиғи, тадбиркор Шоира Шаматова. –Бунинг учун имконият ҳам, ресурс ҳам етарли. Мисол учун айтадиган бўлсак, мева-сабзавотни қуритиб, қадоқлайдиган мини ишлаб чиқариш корхоналарини очмоқчимиз. Чунки, ҳўл мевага нисбатан қуритилган ва қадоқланган маҳсулотларга хориж бозорларида талаб юқори. Бунинг учун озгина изланиш, бозорни ўрганиш талаб этилади. Хомашёга келсак, бизда сероб. Айни пишиқчилик пайтларда қадоқланадиган маҳсулотларнинг таннархи жуда паст, яъни ҳамёнбоп бўлади. Энг муҳими, мини ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобидан кўплаб ёшларимиз ишли, ҳам даромадли бўлишади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи