Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Ноқонуний ўрнатилган реклама воситалари олиб ташланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги "Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонунида кўрсатиб ўтилган ва белгилаб берилган талаблар асосида Сирдарё туманида ташқи реклама ва ижтимоий ахборотни жойлаштиришнинг ҳолати, ташқи реклама қурилмаларининг қонун талабига мувофиқлиги ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида тадбиркорларга савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини давлат тилида  миллий қадриятларга мос номлаш ва ташқи реклама, пешлавҳа, эълонлар матнларида давлат тили устувор бўлиши кераклиги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари тушунтирилди, шунингдек, йўлларнинг қатнов қисмида (қонун талабларига зид равишда) турган ёки маънан эскирган ҳамда яроқсиз ҳолга келиб қолган тарғибот воситалари олиб ташланди.

Бундай тадбир Оқолтин туманида ҳам ўтказилиб, ташқи рекламаларни ўрнатиш ва ёзилиш тартиби тўғрисида тадбиркорларга – савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари раҳбар ходимларига қўшимча тушунтиришлар берилди.

 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш