

Ширин шаҳрида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортнинг бокс ва бошқа турларига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида бокс зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шаҳар аҳолисининг таклифи ва ташаббуси билан янгидан қурилган бокс мажмуасининг қурилишига "Ташаббусли бюджет"нинг 500 миллион сўм миқдоридаги пул маблағи йўналтирилди.
Бокс мажмуаси ёш спортчиларнинг талаби ва таклифига биноан замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланди. Унда бир вақтнинг ўзида 100 нафарга яқин спортчи нафақат бокс, спортнинг бошқа турлари билан ҳам шуғулланиши учун имконият яратилди.
Мажмуанинг очилишига бағишланган тадбирда шаҳар ҳокими ва Сирдарё вилоят спорт бошқармаси вакиллари, нуронийлар, спортчи ёшлар ва уларнинг яқинлари иштирок этиб, бокс спорт мажмуасида спортнинг бокс ва бошқа турлари билан шуғулланиб, юртимизнинг фахри бўлган чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдиришди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи