Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда "Маҳалла обод – юрт обод" шиори остида хайрия ҳашари ўтказилди

Азал-азалдан халқимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади. Сирдарёда "Маҳалла обод –юрт обод" шиори остида ўтказилган хайрия ҳашарида боболаримиз ва момоларимиздан бизгача етиб келган ўзига хос қадрият яна бир бор намоён бўлди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги 239 та маҳаллада ташкил этилган  хайрия ҳашарида эса 32 минг 634 нафар аҳоли иштирок этди.

Улар томонидан вилоятдаги 61 та қабристон ободонлаштирилди, 723 та кўчада"Обод кўча" мезони бўйича кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

1 минг 967 та кўп қаватли уй-жойнинг атрофи ҳамда 54 та болалар майдончаси ободонлаштирилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож 812 нафарига  тегишли томорқа ерлари чопилиб, тартибга келтирилди.

– Ўтказилган хайрия ҳашари давомида ҳашарчилар томонидан 339,7 гектар ер майдони ободонлаштирилган бўлса, 431 тонна ҳар хил турдаги чиқиндилар чиқариб ташланди, 97,4 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 24 минг 623 та дарахт оқланиб, шакл берилди, – дейди уюшманинг вилоят бошқармаси бошлиғи Уйғун Ҳотамов.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш