
Мамлакат элчихонаси кўмагида вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Бобур Хўжамов ва Кувайтнинг AAH Commercial Company компанияси раҳбари Али ал-Ҳарбий ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Кувайт вакили Сирдарё вилояти, хусусан Боёвут туманининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти билан таништирилди.
Али ал-Ҳарбий Боёвут туманида 10 гектар ер майдонда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этиш лойиҳасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида ҳалол товуқ маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни давлатларга, Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатларига экспортни амалга оширишдан иборат.
Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида AAH Commercial Company компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштиришга келишиб олинди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи