Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Чет тилларини ўқитиш бўйича халқаро конференция
Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида “Умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитишда замонавий инновацион технологиялар ва методлардан фойдаланиш ҳамда уларнинг самарадорлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманда “Инглиз тили дарсларида ўқувчиларни ҳаракатга келтириш”, "Инглиз тилини ўргатишда таълимда технологиянинг ўрни", "Инглиз тилини гапиришда ишончни мустаҳкамлаш", “Узлуксиз таълим шартлари ва босқичлари”, “Инглиз тили дарсларида коммуникатив тил ёндашуви", “21-асрда филология, антропология ва маданиятлараро алоқалар ўртасидаги муносабатлар масаласи”,"XXI аср ўқувчи талабига жавоб берадиган ҳамда инглиз тили дарсларида ёрдам берадиган ўқув материаллари ва инновацион воситалар",“Чет тилларни ўрганишни оммавийлаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” каби мавзуларида сўз юритилди.

Халқаро илмий-конференцияда Ҳиндистон, Филиппин ҳамда Россия давлатидан ташриф буюрган мутахассислар ҳамда Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб, умумий ўрта таълим мактабларининг чет тиллари бўйича фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш