
Бу эса ишсиз, кам даромадли кишилар ҳаётида ёрқин из қолдирди. Ана шу туфайли томорқачилик соҳасига эътибор қаратиб, унга фойдали экин турларини эккан, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик, қуёнчилик йўналишида иш бошлаган, иссиқхона хўжалигини ташкил этган, ҳунармандчилик, тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйган, жуда кўп бўлмаса-да, даромад топиб, фаровончиликка эришганлар кўп бўлди.
Бу борада Гулистон шаҳрида ҳам хизматлар ва бошқа соҳалар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида 10602 та иш ўрни яратилиб, ишсиз ва касб-ҳунари бўлмаган, кам даромадли аҳоли вакилларининг бандлиги таъминланди.
2995 нафар ана шундай аҳоли вакиллари доимий иш ўринлари билан, 2775 нафари "Маҳалла еттилиги" томонидан, 2010 нафар аҳоли норасмий иш ўринларини легаллаштириш орқали, 522 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти йўли орқали, 76 нафарининг деҳқон хўжаликлари орқали бандлиги таъминланган бўлса, 4999 нафар аҳоли ўзини-ўзи банд қилди.
–«Сайхунобод тажрибаси» асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесга кўмаклашиш дастурлари бўйича банклар томонидан 2613 нафар фуқарога 97,1 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди,–дейди Гулистон шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Азизбек Ғойибназаров. – Муҳими, бу борадаги ишлар изчиллик билан давом этяпти. Мақсад эса ишсиз ва кам даромадли аҳоли бандлигини таъминлаб, уларга муносиб шарт-шароит яратиш. – Натижада оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 847 нафар фуқарога 21,2 млрд сўмлик кредитлар ажратилиб, 583 та, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида банк орқали 196 нафар фуқарога 52,1 млрд сўмлик маблағлар ажратилиб, 366 та, «Бизнесга биринчи қадам» дастури орқали 1523 нафар фуқарога 22,8 млрд сўм маблағ ажратилиб, 835 нафар иш ўрни яратилди. Муҳими, бу борадаги ишлар изчиллик билан давом этяпти. Мақсад эса ишсиз ва кам даромадли аҳоли бандлигини таъминлаб, уларга муносиб шарт-шароит яратишдир.
Бунинг учун Гулистон шаҳрида ишга солинмаган имкониятлар кўп. Меҳнат стажига эга бўлмаган, бирон- бир касб-ҳунар турини эгалламаган, хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ хотин-қиз, улар бандлигини таъминлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилиб, у асосда иш олиб бориляпти. Тикувчилик, пазандачилик, новвойчилик, гулчилик, сартарошлик каби фойдали касб- ҳунар турларини йўлга қўймоқчи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлганларга эса Сайхунобод, Уйчи тажрибалари асосида ёрдам кўрсатилмоқда. Бу эса ишсиз, кам даромадли аҳоли сони қисқариши, улар даромадини оширишда қўл келмоқда.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи