Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда

Ўзбекистонда ёш авлодга бўлган ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган.

Тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунги кунга келиб Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “СОС – болалар маҳаллалари”, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган Президент совғалари Сирдарёга етиб келди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш