Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Сайхун бўйларида биотехник тадбирлар
Сирдарё вилоятининг табиати фусункор. Айниқса қиш кунларида оқ либосга ўранган Сайхун бўйларининг гўзаллиги ўзгача. Бу маконни мавсумий миграция қиладиган қўшлар ҳам яхши кўрадилар. Ёввойи ўрдаклардан ташқари бу ерда яна ўнлаб қушлар бир қўниб, куч тўплаб ўтади. Аёзли кунларда "Қизил китоб"га киритилган кўплаб ҳайвонларни бу ерда учратиш мумкин.

Бироқ, юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароити ўсимлик ва  ҳайвонот дунёсига ҳам кўплаб ноқулайликларни келтиради. Аёзли кунларда Сирдарё оқимида жойлашган бу маконнинг ёввойи табиатида жонворларнинг озуқа топиши, сувга бўлган эҳтиёжини қондириши қийинлашади. Қалин қор остида қолган озуқaларни топишлари амримаҳол.  

Шу сабабли, бундай ҳудудларда ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, уларнинг озиқланиши учун етарлича шарт-шароит яратилишини таъминлаш мақсадида биотехник тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинади.

Жумладан, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан Сирдарё дарёсининг Сайхунобод тумани ҳудудидан ўтган қирғоғида биотехник тадбирлар ташкил этилди.  

Соҳа ходимлари ёввойи ҳайвонларнинг озиқланиши учун шароит яратдилар. Белгиланган нуқталарга дон ва бошқа озуқавий маҳсулотлар қўйиб чиқдилар. Бу билан ҳудуднинг ноёб флора ва фаунасини сақлаб қолишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.  

Албатта бундай эзгу амалларни нафақат ёввойи табиат қўйнида, балки шаҳар ва қишлоқларда ҳам амалга оширсак ҳайвонот оламидаги қийналаётган дўстларимизга катта ёрдам қилган бўлардик.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш