Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Янгиланган мактабда барча зарур шароитлар яратилди
Мирзаобод туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган 15-умумтаълим мактабининг қўшимча 240 ўринга мўлжалланган ўқув биноси инвестиция дастури доирасида 4 миллиард 285 миллион сўм маблағ ҳисобига янгидан қурилиб, замонавий кўринишга келтирилди.

Шунга яраша ўқув хоналари замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланди,  3 дона электрон доска келтирилиб,  синф хоналарга ўрнатилди. Бундан ташқари,  мактаб спорт зали,  эски мактаб биноси қайта таъмирланиб, янги жиҳоз ва спорт инвентарлари билан таъминланди.  

–Умумтаълим мактабимизнинг эски биноси 1974 йилда қурилган бўлиб, бир вақтлар боғча,  кейинчалик зарурат юзасидан мактабга айлантирилган. Қайта бир неча бор  таъмирланган бўлса-да, аҳолимиз сонинг ўсиши,  бола сонининг кўпаяётгани турли муаммоларни келтириб  чиқараётганди.Чунки, эски мактаб биносида бор йўғи 10 та синф хонаси бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 497 нафар ўқувчига  дарс машғулотларини  ўтказишнинг ҳеч иложи йўқ эди. Икки сменада дарс соатлари ташкил этилган бўлса-да,   ўқитувчи ва   ўқувчиларга қийинчилик туғдирарди. Давлатимиз раҳбарининг мактабгача ва мактаб таълимига бўлган эътибори туфайли  барча шарт-шароитлар муҳайё этилган,   янги ва замонавий мактаб биносига эга бўлдик,  –  дейди умумтаълим мактаби директори  Нигора Тожиқулова.  

–Кўриб турганингиздек,  янги ва замонавий кўринишдаги мактаб биноси маҳалламиз аҳолисининг, қолаверса, мактаб ўқитувчиларининг кўп йиллик орзуси эди. Бугун эса, шу орзумизга эришдик. Шарт-шароитни айтмайсизми,  ҳавас қилгулик. Уларни кўриб,  қайта бола бўлиб қолгим,  шу мактабда қайта ўқигим келиб қолди,  – дейди Исмат бобо Фармонов.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш