
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ҳам Зарбдор тажрибаси асосида ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилиб, саноат зонасида бўш, фойдаланилмай турган объектлар ишончли инвесторларга инвестиция киритиш, қўшимча иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат, текстиль, мебелчилик, электротехника, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш шарти билан берилди.
Бунинг натижасида яқинда "Inter Tradin Group” МЧЖ томонидан кунлик қуввати 180 тонна бўлган ун ишлаб чиқариш, “Yangiyer Flour Trading” МЧЖ томонидан йиллик қуввати 35 млн дона бўлган қоп ишлаб чиқариш, "Farm Agroimpeks" МЧЖ томонидан 2 гектар ер майдонида гидропоника усулида қулупнай, бодринг ҳамда помидор маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона, “Shipa-Tex” МЧЖ томонидан 200 ўринлик мактабгача таълим муассасаси лойиҳалари амалга оширилди.
Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш учун инвесторлар томонидан 86,8 миллиард сўм инвестиция маблағлари йўналтирилиб, қўшимча 230 та янги иш ўрни яратилди.
Янгиерда Зарбдор тажрибаси асосида амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунда 158 миллиард сўмлик 93 та лойиҳа амалга оширилди. Қўшимча 604 та янги иш ўрни яратилиб, ишсиз ва даромади кам бўлган йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.
–Бундан ташқари, Янгиер саноат зонасида Зарбдор тажрибаси асосида қиймати 321 млрд сўм бўлган яна 18 та янги лойиҳа ишга тушади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 290, 9 миллиард сўмлик қўшимча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунинг ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми ҳозиргига қараганда 130 фоизга ортади. Бу эса, ўз навбатида, экспорт ҳажми ортиши, яна 825 нафар ишсиз ёшни иш билан таъминлаш имконини беради,–дейди Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров.
Бу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида Янгиер шаҳрининг иқтисодий имкониятлари бир неча маротабага ортади. Ишсиз аҳоли сони сезиларли даражада камайиб, уларнинг даромади ошади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи