Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда 424 минг тонна фитосанитар маҳсулотлар экспорт қилинди
Сирдарёда мева- сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган хўжаликлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса деҳқон-фермер хўжаликлари, аҳоли вакилларининг даромади ошишига, экспортбоп маҳсулотлар тури ва ҳажмининг ортишига, валюта тушумларининг кўпайишига хизмат қилмоқда.

Ана шу ишларнинг самарасида жорий йилнинг ўтган даврида сирдарёлик миришкорлар томонидан 36 та хорижий давлатга  424 минг  тонна фитосанитар, тоза ва хавфсиз мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

Бунда Сирдарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимларининг хизматлари катта бўлмоқда. Чунки улар томонидан 424 минг  тонна, 982 метр куб, 54 минг метр квадрат ва 2102 дона фитосанитар тоза карантин остидаги маҳсулот экспорти учун 16 минг 923 дона фитосанитар сертификат  расмийлаштириб берилди.

Бу борадаги ишни ташкил этишда, вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишда  қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, агротехник тадбирлар муҳим ўрин тутмоқда.  

Мисол учун айтганда, Сайхунобод туманининг Фаровон маҳалласи ҳудудида жойлашган 2 гектарлик иссиқхона шароитида гидропоника усулида  бир йилда 2 марта помидор етиштириш йўлга қуйилди. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фитосанитар талабларга жавоб берганлиги боис, етиштирилган маҳсулотларнинг 85, 90 фоизи Россия, Қозоғистон, такрорий экин сифатида экилган мошнинг 80, 85 фоизи қайта ишлангандан сўнг Хитой, Корея, Япония, Эрон, Покистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиниб, қолган қисми ички бозорни  таъминлаяпти.

–Жорий йилнинг 28 ноябрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида  видеоселектор  ўтказилди. Унда  мева-сабзавотларни қайта ишлаш масаласи таҳлил қилиниб, экспорт маҳсулотлар етиштириш юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимларига   топшириқлар берилганди. Ана шу топшириқлар туфайли Сирдарёда ҳам муҳим чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга асосан,  томорқалар, кўча, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги  ерларда ички ва ташқи бозордан жой оладиган даромадли,  фитосанитар тоза маҳсулотлар етиштириш ишлари йўлга қўйилади,–дейди  Сирдарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Ирисбой Абдуллаев.

Айни вақтда келгуси йил экилиши, экспортга йўналтирилиши кузда тутилган маҳсулотлар рўйхати тузилиб, шу асосда иш олиб борилмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш