
Гулистон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган қабул давомида 30 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатчилар асосан таълим кредитини олиш, солиқ, хорижда жарроҳлик амалиётлари ўтказишга кўмаклашиш, моддий ёрдам, бандлик, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳаллаларни ободонлаштириш, ички йўллар таъмири, газ таъминотини яхшилаш билан боғлиқ масалаларда вилоят ҳокимига юзландилар.
Ҳар бир мурожаат тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қолган мурожаатларни қўшимча ўрганиш учун масъуллар бириктирилиб, белгилаган тартибда кўриб чиқиш бўйича вазифалар юклатилди.
Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи