Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
“Сектор раҳбарлари кубоги” ғолиблари аниқланди

Сирдарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанимиз!” шиори остида “Сектор раҳбарлари кубоги” учун танлов ва мусобақалар ташкил этилди.

Унинг туман, шаҳар ва вилоят босқичида 10 минг нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Қизғин, шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, “Биринчи сектор раҳбари кубоги” учун “Зукко китобхон” танловида:

I ўрин – “Гулбулоқ” МФЙ жамоаси (Сайхунобод тумани);

II ўрин – “Кўркам диёр” МФЙ жамоаси (Оқолтин тумани);

III ўрин – “Ойдин” МФЙ жамоаси (Мирзаобод тумани).

“Иккинчи сектор раҳбари кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйинида:

I ўрин – “Навбаҳор” МФЙ жамоаси (Гулистон шаҳар);

II ўрин – “Қорақум” МФЙ жамоаси (Ховос тумани);

III ўрин – “Кўркам диёр” МФЙ жамоаси (Оқолтин тумани).

“Учинчи сектор раҳбари кубоги” учун “Киберспорт” мусобақасида:

I ўрин – “Намуна” МФЙ жамоаси (Гулистон шаҳар);

II ўрин – “Пахтакор” МФЙ жамоаси (Сирдарё тумани);

III ўрин – “Темур Малик” МФЙ жамоаси (Янгиер шаҳар).

“Тўртинчи сектор раҳбари кубоги” учун “Енгил атлетика” мусобақасида:

I ўрин – “Фарҳод” МФЙ жамоаси (Боёвут тумани);

II ўрин – “Бинокор” МФЙ жамоаси (Янгиер шаҳар);

III ўрин – “Фурқат” МФЙ жамоаси (Гулистон тумани) ғолибликни қўлга киритди.

Бугун ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, сектор раҳбарлари иштирок этди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш