Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади
Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да бўлиб ўтаётган ярмарканинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этди.

Ушбу формат ишлаб чиқарувчиларни бир-бирига боғловчи катта майдон вазифасини ўтаётганлиги таъкидланиб, бугунги ярмарка ҳам барча учун манфаатли бўлишига тилак билдирилди.

Меҳмонлар Сирдарё вилояти ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган қурилиш материаллари, тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, кимё, электротехника, фармацевтика, чарм-пойабзал, автомобилсозлик, мебелсозлик соҳаларида фаолият юритувчи 200 дан зиёд корхоналарнинг 1500 га яқин турдаги маҳсулотлари намуналари билан яқиндан танишдилар.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси эртага, 13 cентябр куни ҳам давом этади. Унда янги лойиҳалар тақдимоти, "В2В" учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, саноат тармоқлари, кичик бизнес субъектлари маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда бутловчи қисмлар, материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш