Вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли, интилувчан, жамоат ишларида фаол, ўзининг аъло баҳолари ва ҳулқи билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол талаба” мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган “Талабаликка бағишлов” тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими маълум қилди.
Талабгорларни танлаш ва тавсия этиш ишлари жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “ишчи гуруҳи” томонидан амалга оширилади ва якуний натижаси бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар киритилади. Мукофот пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача миқдорида этиб белгиланган.
Тантанали тадбирда сўзга чиққан Акмалжон Махмудалиев профессор-ўқитувчилар ва талабаларни янги ўқув йили билан муборакбод этди. Уларга омад ва куч-қувват тилади. Ҳозир билим олишнинг айни пайти эканлиги, “Энг фаол талаба” мукофоти талабалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмати қилиши билан бирга уларни янада кўпроқ ўқиб-ўрганишга ундашини таъкидлади.
Тадбир давомида бир гуруҳ фаол талабаларга сертификатлар топширилди. Вилоят ҳокими талабаликка қабул қилинган етти юздан зиёд ёшларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи