Вилоятнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сардобада ҳам спортнинг бокс, футбол, мини-футбол, волейбол, баскетбол, кураш, шахмат-шашка турларига қизиқадиган ёшлар сони сезиларли ортмоқда.
Бунинг биринчи омили, давлатимиз раҳбарининг спортга бўлган эътибори, спорт ишқибозлари учун яратиб бераётган шарт-шароитлардир.
Кейинги йилларда ёш ўғил ва қизларимиз жаҳон ареналаридаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юрт байроғини баландларга кўтариб, ғолиблик нашидасини суряпти. Бу эса, нафақат ёш ўғил ва қизларимизга, балки ёши катталарга ҳам шижоат бахш этмоқда.
– Ёшлар талаби ва таклифи асосида Қуйитош маҳалласида универсал спорт майдончасини барпо қилдик. Бунинг учун Спорт вазирлиги томонидан 350 миллион сўм пул маблағи йўналтирилди. Қувонарли жиҳати, қурилган 13х26 ўлчамдаги универсал спорт майдончасидан нафақат ёшлар, катталарҳам фойдаланиб, спортнинг мини-футбол, волейбол, баскетбол ва бошқа турлари билан шуғулланиши учун зарур шароит яратилган. Умид қиламизки, бўш вақтидан унумли фойдаланиб, спорт билан шуғулланаётган қуйитошлик ёшларимиз орасидан ҳам бу йилги "Париж-2024" олимпиадаси совриндорлари сингари чемпионлар етишиб чиқади, – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси кунларида фойдаланишга топширилган универсал спорт майдончаси қуйитошликлар учун байрам совғаси бўлди.
Универсал спорт майдончасининг очилишига бағишланган тадбирда вилоят спорт бошқармаси, туман ҳокимлиги масъуллари, фахрий ва нуронийлар иштирок этди.
Бу каби универсал спорт майдончалари Ховос туманининг Ўзбекистон, Оқолтин туманининг Саховат маҳаллаларида ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи