Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев Сирдарё вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар билан яқиндан танишди.
Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.
Бундан ташқари вилоят ҳудудий сайлов комиссияси биносида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таниш асносида комиссияси аъзолари билан суҳбатлашилди. Сайловни юқори савияда ташкил этишда ҳар бир сайлов органларининг ўрни муҳим аҳамият касб этиши, шундан келиб чиқиб уларнинг сайлов қонунчилигидаги кўникмалари юқори савияда бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи