Шундан сўнг корхона директори Адҳам Ҳамзаев компаниянинг инвестиция лойиҳалари, қуввати, маҳсулот тури ва сифати, ишлаб чиқариш жараёни, экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича сўзлаб берди.
Қайд этилишича, 2023 йил ўз фаолиятини бошлаган корхона Голландия технологияси асосида жиҳозланган. Ишлаб чиқариш жараёнлари эса тўлиқ автоматлаштирилган.
Корхонада йилига 450 минг метр куб газобетон ишлаб чиқарилади. Маҳсулот тайёрлашда тўлиқ маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Унда сирдарёлик 150 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Ҳозир корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан республикадаги йирик қурилиш майдонларида фойдаланилмоқда. Маҳсулот тайёрлаш учун хорижий ва маҳаллий етук мутахассислар жалб этилган. Бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни мамлакатларга газобетон блоклари мунтазам равишда етказиб берилмоқда.
– Корхонада илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни кенг жорий қилганимиз туфайли жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Хомашёни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиб, маҳсулотлар таннархини пасайтириш ва қўшилган қиймат ҳосил қилиш бўйича соҳа олимлари билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилган. Қувонарлиси, корхонамиз маҳсулотлари истаган хорижий брендлар билан тенглаша олади. Негаки, “BS gazobeton” қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги энг йирик газоблок ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди. Бозорда ўз ўрни ва позициясига эга бўлди. Компаниянинг экспорт кўлами ҳам кенгаймоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни мамлакатларга газоблоклар мунтазам равишда етказиб берилмоқда. Бу ўсиш юқори сифатли қурилиш материалларига ортиб бораётган талабни қондиришга интилишимиздан далолатдир, – деди А.Ҳамзаев.
Тадбирда иштирокчилар ишлаб чиқариш жараёнлари, қадоқлаш жараёни, ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар учун газобетон блокларининг хусусиятлари, турлари ва унинг ишлатилиши ҳақида кўргазма ташкил этилди. Мутахассислар синов жараёнларини амалий намойиш этиб берди. Шундан сўнг журналистлар ва мутахассислар ўртасида ўзаро мулоқот уюштирилиб, бу жараёнлар фото ва видеолавҳаларда муҳрланди.
Ушбу пресс-тур «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва “BS gazobeton” корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи