Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда яна бир рентгенологик эндоваскуляр жарроҳлик бўлими иш бошлади

ССВнинг Жаҳон банки шошилинч хизматларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 530 минг АҚШ доллари маблағ эвазига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ангиограф аппарати келтирилиб, ўрнатилди.

— Ангиограф аппарати юрак коронар қон томирда, уйқу артериясида ва оёқ сон артерияларида юқори технологик текширувларни ўтказиш, шунингдек, ангиопластика ва стентлаш амалиётларини бажариш имконини беради, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, рентгенэндоваскуляр жарроҳ Хуршид Ҳакимов.

Қайд этилишича, бу турдаги аппарат уч йил аввал Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалига ўрнатилган эди. Унинг ёрдамида айни кунга қадар юрак-қон томир тизимида муаммоси бор бўлган беморлардан 1 200 нафарида коронарография, 1 000 нафарида стентлаш, 25 нафарида юрак-қон томир тизими билан боғлиқ бошқа жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш