Бугун вилоят ҳокимлиги «Қабуллар уйи»да 20 август - "Тадбиркорлар куни" олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Юксак мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун йигирмага яқин ишбилармонлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдириб, бундай эътироф Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги келгуси фаолиятларида мустаҳкам ишонч беришини таъкидладилар.
Тадбир бир пиёла чой устида кечган ширин дийдор ва барчага хушкайфият бахш этган концерт дастури билан давом этди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи