Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ёшлар ҳарбий-ўқув йиғин машғулотларида тобланди
“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинининг жорий мавсумига ҳам 100 нафар ёшлар жалб қилинди. Уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳисини уйғотиш мақсадида 10 кун давомида тонгги бадантарбия, семинарлар, жанговар ва саф тайёргарлиги, спорт мусобақалари ва яна қатор ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ёшларнинг 3 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиш, 8 нафарини IT соҳасига, 73 нафарини ўзлари қизиққан касб-ҳунарга ўргатиб, ишга жойлаштириш вa яна 16 нафарини ҳайдовчиликка ўқитиш белгилаб олинди. Шунингдек, сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилиш истагини билдирган 49 нафар ёшнинг шартнома тўловлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган бўлди.

Йиғин дастурига асосан бугун сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ҳам ташкил этилди. Унда сўз олган вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Махмудалиев ёшларнинг бу ерда олинган билим ва кўникмалари ҳаёт мактаби вазифасини ўташига ишонч билдирди.

Иштирокчиларга махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Ватанни улуғловчи ажойиб куй-қўшиқлар самимий ва дўстона руҳда давом этган учрашувга янада тантанаворлик бахш этди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш