Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Roadshow” тақдимоти ўтказилди
Сирдарё вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Roadshow” тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурахим УмаровДавактив агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Миралиев, агентликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Мусурмонкулов, 200 нафардан зиёд тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.

Тақдимот давомида иштирокчиларга янги 2024 йилги хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, вилоятда оммавий савдоларда сотилиши белгиланган жами 7 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг активлари, уларга тегишли 80 та кўчмас мулк объектлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида аукцион савдоларига чиқарилган 62 та давлат активларидан 49 таси 146,6 млрд сўмга сотилиши таъминланган. Ҳозирги кунда умумий қиймати 235,4 млрд сўмлик 68 та давлат активларининг савдоси давом этмоқда.

Ўтган 2023 йил давомида жами 79 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилган бўлса, шундан 37 таси 126,1 млрд сўмга бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун 2 668 та 156,1 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган. Айни кунга қадар улардан 1 047 та (115,5 гектар) ер участкалари 33,5 млрд сўмга сотилишига эришилган.

Куннинг иккинчи яримида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилиб, давлат активларини сотиб олган тадбиркорлар томонидан объектлар негизида бажарилган ишлар ҳамда сотувга чиқарилган давлат активлари билан танишилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш