Ассалому алайкум, қадрли қурувчи бунёдкорлар!
Барчангизни қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик маконига айланган Жонажон Ватанимизнинг янги қиёфасини яратишда сизлар сингари ўз касбига меҳрли, бурчига садоқатли, ғайрат-шижоатли минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг ҳиссасини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.
Ҳеч муболағасиз айтишим мумкинки, сизларнинг жонбозлик кўрсатиб қилаётган меҳнатингиз ҳисобидан қурилиш соҳаси вилоятимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 2023 йилга нисбатан 3 фоиздан зиёд ортиб, 1,7 триллион сўмга етгани бунинг яққол тасдиғидир.
Энг асосийси, барча соҳалар қатори қурилиш тармоғидаги улкан ишларимиз ҳам инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Ўтган олти ойда 254 километр умумфойдаланувдаги йўллар ва 238 километр ички хўжалик йўллари таъмирлангани, 11 та кўприк реконструкция қилингани, шунингдек, 20 километр ичимлик суви тармоғи янгиланиб, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 87 фоизга етказилгани ҳам шундан далолат беради.
Айниқса, кейинги йилларда халқимиз учун замонавий уй-жойлар барпо этиш бўйича мисли кўрилмаган натижалар қўлга киритилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Яқиндагина Янгиер шарҳидаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишининг илк босқичи якунланиб, 400 хонадонли 20 та уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши мисолида бунга тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Бугунги қувончли айёмда мана шундай эзгу фаолиятингиз учун сизларга ҳар қанча ташаккур айтсак арзийди, албатта.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-ғайрат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.
Шаҳару қишлоқларимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган меҳнатларингизни роҳатини кўриб юринг, ҳеч қачон кам бўлманг!
Акмалжон Махмудалиев,
вилоят ҳокими.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи