Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Тиғиз кун тартиби, 4 та ҳудуд ва 10дан зиёд объектга ташриф
Вилоят ҳокими Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Ховос ва сирдарё туманларида бўлиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, мактабларни қуриш ҳамда таъмирлаш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди.

Танишув Мирзаобод тумани Мирзо Улуғбек маҳалласидан бошланди. Айни пайтда маҳаллада 1,8 млрд сўм маблағ ҳисобидан тик қудуқ, сув минораси ва 1,8 км ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач шу ҳудуддаги 540 та хонадон тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари ушбу ҳудуддаги 15 ва 25-мактабларда ҳам реконструкция ишлари олиб бориляпти.

Вилоят раҳбари қурилиш-монтаж ишларининг бориши билан танишди. Барча жараёнларни жадаллаштириш ва қурилиш ишларини сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Янгиер шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида ҳам 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва 990 ўринли мактаб бинолари қурилиши бошланган.

Ховос туманида истироҳат боғи ва Coworking маркази биноси, Ховособод маҳалласида 2,5 км ичимлик суви тармоғи қуриляпти, Гулбаҳор маҳалласида 7-сонли, Шарқобод маҳалласидаги 3-сонли мактабгача таълим ташкилотлари мукаммал таъмирдан чиқариляпти.

Мазкур объектларда қурилиш, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари белгиланган графикдан ортда қолаётганини қаттиқ танқид қилинди.

Шунингдек, Сирдарё туманида 4 та мактаб, 1 та оилавий поликлиникада реконструкция, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Орзу маҳалласида эса 120 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлаяпти.

Акмалжон Махмудалиев 19 ва 37-мактабларда қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу борадаги ишларни сифатли якунлаш юзасидан масъуллар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш