Мурожаатчилар орасида фирибгарлик қурбонига айланганлар ҳам бор. Боёвутлик фуқаро ҳамкасби унинг номига кредит расмийлаштириб, ҳозирда чет давлатга кетиб қолгани, энди ойлик иш ҳаққи кредитни сўндиришга кетаётганидан шикоят қилди.
Яна бир фуқаро Гулистон шаҳар Обод юрт маҳалласи хотин-қизлар фаоли ўзига тегишли нонвойхона биносини унга 5 минг АҚШ доллари эвазига сотиб, расмийлаштиришга келганда ишни пайсалга солаётганидан норози.
Қабулда фуқароларнинг ўзи, баъзи ҳолларда эса масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб юзага келган муаммолар ҳам айтилди.
Масалан, Сирдарё тумани Баҳор маҳалласида яшовчи фуқаронинг бундан 3-4 йил аввал бузилган савдо дўконига тегишли ҳужжатлар солиқ идораларига ўз вақтида тақдим этилмагани боис ҳозирга қадар солиқ ҳисобланиб келинмоқда.
Яна бир мисол. Фермер бошқа бир хўжалик унга сув бермаётганидан норозилик билдирди. Ушбу масалани ўрганган масъул ташкилот вакилини маълум қилишича, мурожаатчи фаолият йўналиши ғаллачиликка ихтисослашганига қарамай ихтиёридаги ер майдонида маккажўхори ва шоли етиштирмоқда.
Мурожаатларнинг ўндан зиёди моддий ёрдам ва субсидия ажратиш билан боғлиқ бўлди. Буни қарангки, ёрдам сўраганлар орасида мавжуд имтиёзлардан каррасига фойдаланган фуқаролар ҳам бор.
"Аёллар дафтари"га киритган гулистонлик аёлга субсидия асосида зарур ускуналар олиб берилиб, пазандачилик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашилган. Бундан ташқари "Ёшлар дафтари"даги фарзандига 10 млн сўмлик жиҳозлар олиб берилган. Шунга қарамай фуқаро бугун яна моддий ёрдам сўрамоқда.
Қабул давомида мурожаатларнинг асосий қисмига ижобий ечим топилди. Айримлари бўйича тушунтириш берилди. Ўрганиш талаб этиладиганлари қатъий назоратга олиниб, муҳлат белгиланди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи