Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сайхунободда 1 йиллик эксперимент
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2024 йил 1 августдан 2025 йил 1 августга қадар ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида тумандаги юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг 10 фоизи ҳамда «маҳалла еттилиги» ўз ҳудудида тадбиркорликни субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади.

Бунда:

— ушбу банд қоидалари йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган тушумларга ҳамда бюджет ташкилотларида яратилган иш ўринларига нисбатан татбиқ этилмайди;

— мазкур бандда кўрсатилган даромадлар молия йили учун белгиланган ажратма меъёрларига мувофиқ тегишли вилоят ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар туман маҳаллий бюджетлари орқали маҳалла бюджетига йўналтирилади;

— Сайхунобод тумани «маҳалла еттилиги» ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш