Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Малайзиянинг ТОП-30 таликка кирган “EPS Ventures” IT компанияси директори Метю Барсингни қабул қилди.

Учрашувда Сирдарёда IT хизматлари экспорти ҳажмини ошириш ва хорижий капитал иштирокидаги IT компаниялар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Метю Барсинг томонидан мамлакатимизда IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар алоҳида эътироф этилди.

Акмалжон Махмудалиев вилоятнинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш устида иш олиб борилаётгани, бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект борлигини қайд этди ва бу йўналишда ҳар қандай таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, мулоқот давомида жорий йилнинг 4-чорагида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан Малайзияда ўтказилиши режалаштирилаётган “Uzbekistan-Outsoursing Sonferense” форуми хусусида ҳам фикр алмашилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш