Туманнинг Иттифоқ маҳалласида яшовчи Дониёр Абдуллаев оилавий бизнес сифатида асаларичиликни йўлга қўйганига бир неча йил бўлди. Етти хазинанинг бири бўлган бу тармоқ хонадон соҳибига мўмай даромад келтирмоқда. Йил бошидан буён 200 дан зиёд асалари оиласи бозорга чиқарилди.
Президентимизнинг Сайхунободга ташрифидан сўнг «маҳалла еттилиги» томонидан тадбиркорга оиласи негизида асаларичилик марказини ташкил қилиш таклифи билдирилди.
Бугун «Агробанк» ва Халқ банкининг 600 миллион сўм ҳомийлик маблағи ҳамда тадбиркорнинг 400 миллион сўм сармояси ҳисобидан йилига 12 тонна асал ишлаб чиқариш ва қадоқлаш қувватига эга “Сайхун асал маҳсулоти” асаларичилик маркази иш бошлади.
Иттифоқ ва унга қўшни маҳаллаларни қамрайдиган бу марказда қути ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, асални қадоқлаб, экспортга юбориш, кооперация шаклида хонадонларга жиҳоз ва асалари оилалари етказиб, аҳолига асалари боқишни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш ишлари ташкил қилинади.
Бунинг учун янги бино замонавий жиҳозланиб, Польша, Россия ва Хитойдан энг илғор технологиялар, ўқув қўлланмалари, ишлаб чиқариш дастгоҳлар келтирилиб ўрнатилди. Энг муҳими, 10 нафарга яқин ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.
Марказ очилишида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи