Сирдарё тумани Интилиш маҳалласидаги "Зиё нур" маданият маркази қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, маданият ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Унда сўз олганлар маданият маркази ҳудуд аҳолисининг нафақат маданий ҳордиқ чиқариши, балки ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.
Интилиш ҳамда унга ёндош яна 5 та маҳаллада яшовчи 15 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи ушбу масканда 400 ўринли томоша зали, тўгараклар, маънавият ва машғулот хоналари мавжуд. Театр, рақс, мусиқа ва эстрада йўналишларидаги 6 тўгаракларга қарийб 500 нафар ёшлар жалб этилади.
Шунингдек, бу ерда Озарбайжон миллий маданият маркази, "Бодом гуллари" фольклор этнографик халқ ансамбли, "Гунеш" турк миллий эстрада халқ ансамбли, "Ёшлик” ҳамда “Дўстлик” ашула ва рақс халқ ансамбллари фаолияти йўлга қўйилган.
Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи