Дарё бўйидаги экотуристик масканда ўтган анжуманда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмалжон Нуриддинов, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев, уюшманинг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари, рассомлар, тасвирий санъат йўналишидаги таълим муассасаларининг мутахассис ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни Иброҳим Валихўжаев кириш сўзи билан очиб, анжумандан кўзланган мақсад вилоятдаги рассомлар ижоди билан яқиндан танишиш, рассомлар ўртасида ижодий тажриба ва фикр алмашиш, ўзаро мулоқотни кенгайтиришдан иборат эканлигини таъкидлади.
Анжуманда, шунингдек, вилоятдаги рассомларни қўллаб-қувватлаш, улар ижодини тарғиб қилиш борасидаги ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Мўйқалам аҳлининг жамиятимизда маънавиятни юксалтиришга хизмат қиладиган ижодий лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи