Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда йил бошидан бери 97 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди

Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда жисмоний ва юридик шахс томонидан 947 ҳолатда 97,15 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш аниқланган.

Хусусан, қонунга зид энг кўп ер майдонлари ўзлаштирилган ҳудудлар:

Ховос тумани - 126 та ҳолатда 63,19 га;

➤Янгиер шаҳар - 107 та ҳолатда 3,27 га;

➤Гулистон шаҳар - 94 та ҳолатда 0,65 га;

Сирдарё тумани - 92 та ҳолатда 11,07 га;

➤Сардоба тумани - 83 та ҳолатда 2,85 га.

Ҳар бир ҳолат юзасидан огоҳлантириш хатлари берилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Маълумотларга кўра, 594 ҳолатда 18,84 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ўз ҳолига қайтарилган. 250 ҳолатдаги 23,36 гектар ер майдони бўйича судларга даъво аризалари киритилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш