Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун

Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.

Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер,

3-шакл бўйича ариза,

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти,

Туғилганлик тўғрисида гувохнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва хомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун, Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитансия.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекснинг 93-моддасида депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.

Сайлов тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганида, участка сайлов комиссиялари эса ўн беш кун қолганида тузилади.

Тегишли маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддати тугашига олти ойдан кам вақт қолганида депутатнинг ўрни бўшаб қолган тақдирда, бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 140-моддасида қайд этиланидек, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникасия тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
б) хавфли ресидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Мазкур кодекснинг 436-моддасида солиқ имтиёзлари белгиланган бўлиб, 3-бандига асосан И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғи тўловидан озод қилинган.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 132-моддасида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ушбу Кодекснинг 130-моддасида иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. 

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилиши мумкин.

Шунингдек, Меҳнат Кодексининг 220-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Байрам (ишланмайдиган) дам олиш кунларида бажарилган ишлар учун компенсасия ва ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган бўлиб, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат. Ҳимоя ордери яшаш жойи бўйича ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.
 Ҳимоя ордерини беришга қуйидагилар асос бўлиши мумкин: 
•  тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчисининг мурожаати; 
•  жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, жумладан оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали шу мазмунда бериладиган хабарлар; 
•  тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; 
•  давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.

2016 йил 25 июлдаги Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади.
Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади. Демак, сиз МТМ раҳбариятига бу ҳақда олдиндан ариза (билдиришнома) билан мурожаат қилишингиз зарур.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 2 центябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли Қарорга асосан, қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

- кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Меҳнат кодексининг 107-моддасига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, кодекснинг 15-моддаси 1-бандига мувофиқ, корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчи ҳисобланади.

Юқоридаги асосларга асосан, корхона раҳбарлари иш берувчи ҳисобланади ва корхоналарнинг биринчи раҳбарлари ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади, МК 107-моддасига кўра, фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларгина, ходимни бўшата олиши мумкин.

Шундай экан, ходимни раҳбар ўринбосари томонидан ишдан бўшатилиши қонуний эмас.

Ишсизлар - ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.

Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;
агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;
яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;
мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;
агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

Мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарорни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси қабул қилади.

Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ тугатилганда, мурожаат қилувчи такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ёзишмалар олиб бориш тугатилган мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушган тақдирда, бундай мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан тугатилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

Мурожаат қилувчи чақирилган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг келмай қолганлиги сабабли мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинади.

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан амалга оширилган ер участкалари олди-сотдиси, уларни ҳадя қилиш, гаровга қўйиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан айирбошлаш ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундай битимларни амалга оширишда айбдор шахслар қонунга биноан жавобгар бўладилар.

Қуйидаги ҳолатларда ҳам айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади:

ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда;
ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганда;
қишлоқ хўжалиги ерлари ва бошқа ерлар яроқсиз ҳолга келтирилганда, улар кимёвий ва радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқава сувлари билан ифлослантирилганда;
ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектлар жойлаштирилганда, қурилганда, лойиҳалаштирилганда, фойдаланишга топширилганда;
ерлардан фойдаланишнинг табиатни муҳофаза қилишга оид талаблари бажарилмаганда;
вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш муддати бузилганда ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятлар бажарилмаганда;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларга ва мулкдорларга қарашли ер участкаларининг марза белгилари йўқ қилинганида;
Давлат ер кадастри маълумотлари бузиб кўрсатилганда;
ўзбошимчалик билан пичан ўрилганда ва чорва моллари боқилганида;
ёввойи ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари кўрилмаганда;
ерлардан хўжасизларча фойдаланилиб, ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни сув ва шамол эрозиясидан ва тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятлари бажарилмаганида;
шунингдек, ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ва тартиби бузилганида айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Тадбирлар тақвими
Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш