Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ҲУДУДЛАР ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

8 Fevral, 2018
103

Президентимизнинг 2017 йилнинг 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят туман ва шаҳарлари ихтисослашувига кўра 4 секторга бўлинган. Вилоят ички ишлар бошқармасига Ширин шаҳри, Сирдарё ва Оқолтин туманлари бириктирилган.

“Йўл харитаси”га асосан ҳудудлар ҳокимлари томонидан ушбу масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, 34 нафар ходимдан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилган. 2017 йилда ҳудудда 615 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди, 7 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Жорий йилда эса 122 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу 3 минг 684 иш ўрни яратиш имконини беради.

Ҳудуддаги 56 маҳалла фуқаролар йиғинида 192 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Фуқаролар мавжуд 4 минг 100 гектар томорқадан унумли фойдаланаётир. 2 туман ва 1 шаҳар ҳудудидаги 2 минг 544 эҳтиёжманд оилага тижорат банкларининг 6 миллиард сўмлик кредит маблағи ажратилган эди. “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасининг 73 нафар ходими 36 минг 246 оилага бириктирилиб, ҳар бир оилага кириб, томорқадан, тижорат банкидан олинган кредитдан мақсадли фойдаланиши ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳудуддаги бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган 2 минг 726 фуқаронинг 2 минг 536 нафари ишга жойлаштирилди. Ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш учун ижросини кутаётган лойиҳаларни изчил амалга ошириш талаб этилади.

Айни пайтда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ширин шаҳри, Сирдарё ва Оқолтин туманлари соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий жиҳозлаш, дори-дармон билан таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилишга зарур маблағ йўналтирилди. 11 янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, шу соҳада фаолият юритиш истагини билдирган фуқароларга тижорат банкларидан 40 миллиард сўмга яқин кредит маблағи ажратилди. 1000 дан зиёд аҳоли ушбу тизим орқали иш билан таъминланди.

Жорий йилда ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдириб 2 минг 679 нафар киши тижорат банкларига мурожаат қилган. Айни пайтда уларнинг бизнес-режалари ўрганилмоқда.

Ҳудудда 37 минг километрга яқин ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, 2017 йили 29 маҳаллада салкам 15 километрлик йўл қайта таъмирдан чиқарилди. Суюлтирилган газга эҳтиёжи бўлган хонадонларнинг 4 минг 173 тасига газ баллонлари етказилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 27 маҳалладаги бетон симёғочлар, электр ўтказгич симлари алмаштирилди, 18 янги трансформатор ўрнатилиб, 44 таси таъмирлаб берилди.

Маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, имом-хатибларни жалб этган ҳолда вояга етмаганлар, уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар ижобий самара бераётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳудудда ўтган йили умумий жиноятлар сони 2016 йилга нисбатан 794 тага камайди. Иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан орқада қолаётган ҳудудларни ривожлантириш энг асосий вазифалардан этиб белгиланган. Буларнинг барчаси ҳудудлар ривожи ва аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Муҳиддин ЖЎРАЕВ,

Сирдарё вилояти ички ишлар

бошқармаси бошлиғи, подполковник.

ЎзА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
May 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×