Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

ЁШЛАР ВА ИНТЕРНЕТ МАДАНИЯТИ

12 Oktabr, 2017
202

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати  – Ўзбекистон либерал демократик партияси Мирзаобод тумани Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан ёшларни интернет тармоғидаги бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш, уларда интернет маданиятини шакллантириш, ҳаётга теран қарайдиган маънан етук, баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида “Ёшлар ва интернет маданияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзаобод тумани бўлими, “Ёшлар қаноти” фаоллари ва уюшмаган ёшлар қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP Мирзаобод тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари  Х.Сулаймонов бугун ёшлар тарбияси нафақат оила ва таълим муассасалари, кенг жамоатчилик ҳамда сиёсий партияларнинг ҳам асосий вазифаси ҳисобланади, деди. Айниқса, ахборот технологиялари ривожланиб, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сайин ёшларни турли таҳдидлардан, ёт ғоялардан асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Интернет орқали юзага келадиган муаммолардан ўзимизни имкон қадар ҳимоя қилишга одатланишимиз лозим. Шундай таҳликали, иқтисодий, маънавий инқирозлар кучайиб бораётган бир пайтда ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, уларни ҳушёрликка даъват этиш орқали маънавиятини бойитиш долзарб вазифага айланиб қолди. Ахборот соҳасидаги глобаллашувнинг фойдали ва айни пайтда, зарарли жиҳатларини ёшлар билишлари лозим.

Хўш, ахборот хуружларидан ҳимояланиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозим? Энг аввало, маънавий иммунитетни кучайтириш керак. Бунинг учун эса мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, лицей ва коллежларда миллий истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларимизни маънан соғлом руҳда тарбиялаш талаб этилади. Токи, ёт ғоялар уларнинг онгига ўз таъсирини ўтказа олмасин. Мамлакатимизда ёшлар бугун миллий ўзликни сақлаб қолиш ҳамда давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда етакчи куч сифатида намоён бўлаётгани эътиборга молик. Бироқ бу хотиржамликка изн бермаслиги керак. Глобаллашув даврининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун, аввало, келажагимиз эгаларига юксак маънавий-ахлоқий тарбия бериш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масала барчамиз учун бирдек аҳамиятлидир, деди нотиқ.

Давра сухбатида O’zLiDeP Мирзаобод тумани Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Республика Маънавият  тарғибот  маркази туман бўлими раҳбари Г. Холмуродова бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда интернет маданиятини шакллантириш, миллий ахборот макони муҳофазасини таъминлаш, ёд ғояларга нисбатан иммунитетни ошириш ва бу жараёнларда партиянинг олиб бораётган ишларига эътибор қаратди. Юртимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир куч сифатида майдонга чиқаётган ёш авлодни тарбиялаш, улар онгида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, мустақил фикрлайдиган иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ахборот дунёсининг салбий тусдаги таҳдидларидан асраш, бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Давра суҳбати давомида ёшларни ёт ғоя ва иллатлардан асраш, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган сайтларга киришини назорат қилишга эришиш, интернет маданиятини болаликдан шакллантириш борасида фикр мулоҳазалар айтиб ўтилди.

   Санжар АВВАЛБОЕВ,

O’zLiDeP вилоят Кенгаши мутахассиси

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Sentabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Avg    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×