Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

“ЁШ ДАСТУРЧИЛАР ФОРУМИ – 2018”

2 Aprel, 2018
456

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят хокимлиги хамкорлигида Гулистон давлат университети, халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус, касб хунар таълими бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи билан биргаликда “Ёш дастурчилар форуми – 2018” танлови ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган танлов Низомига кўра 2018 йил 5 мартдан  24 март кунига қадар танлов иштирокчилари рўйхатга олиндилар,    24 мартдан 27 мартга қадар  дастурий ишланмалар сараланди. Гулистон давлат университетида “Ёш дастурчилар форуми – 2018” танлов номинациялари ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёш дастурчилар ўзлари яратган лойиҳа ва компьютер дастурлари тақдимотини ўтказишди. Ҳамкор ташкилотлардан биттадан ва Тошкент шахридан таклиф этилган “Mirzo Ulugbek Innovatsion Center” инновация маркази мутахассислари ҳакам аъзолари бўлдилар.

Танловда ғолибликни қўлга киритган 12 нафар совриндор 29 март куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кўмагида Тошкент шахрига саёҳатга бориб-келди. Улар шунинг билан биргаликда,  MUIC инновация маркази фаолияти ва INHA университетининг иқтидорли талабалари, дастурчилар ва ахборот технологиялари йўналишидаги ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Бу йилги танловнинг ўзига хослиги шундаки, унда 40 нафарга яқин дастурчи  иштирок этган бўлса, уларнинг 10 нафарини қизлар ташкил этди ва уларнинг 4 нафари совриндорлар сафидан ўрин олди..

Тадбирда “Mirzo Ulugbek Innovatsion Center” инновация маркази мутахассислари томонидан, MUIC хақида ва дастурчиларга яратилган имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди, иқтидорли ёшлар таклиф этган лойиҳаларга доир  маҳорат дарслари  ўтказилди.

Қувонарлиси шуки, вилоятда фаолият юритаётган IT компаниялари (MUIC резидентлигига номзодлар) орасидан хам 2 нафари ўз йўналишларида биринчиликни қўлга киритди. Шунингдек, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳам совриндорлар сафида бор эдилар.

– Бугунги форумда ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари фаолиятига доир дастурий таъминотим билан иштирок этдим, – дейди биз билан суҳбатда АКТ соҳасидаги ёш тадбиркор, “StyleUz” МЧЖ директори Дониёр Асқаров. – Ишчи гуруҳи томонидан лойиҳам юқори баҳоланганидан хурсандман. Бугунги кунда ушбу дастурни янада такомиллаштириш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш устида иш олиб борилмоқда.

– Мен ушбу форумда мактаб ўқувчилари номидан қатнашиб, дўстларим билан тайёрлаган лойиҳамиз ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳолаганлигидан хурсандман, – дейди Гулистон шахар 2-умутаълим мактабининг  9-синф ўқувчиси Одилжон Абдувоитов. – Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари қаторида ўз иқтидоримни намоён қилолганимдан, шунингдек ташкилотчилар томонидан Тошкент шахрига уюштирилган саёҳатдан хурсанд бўлдим. Келгусида ахборот технологиялари соҳасида етук мутахассис бўлиб етишишга интиламан.

– Ушбу форумда қатнашишимдан мақсад, – дейди IT йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёш тадбиркор Шоҳрух Ҳожибоев, – дастурлар тақдимотидан келиб чиқиб 2 кишини  ҳамкорликда ишлашга таклиф этаман.

Шунингдек, IT йўналишидаги тадбиркорлик субъектларидан “Dilfuza Yangiyer Service” МЧЖ ва “Sirdaryo Soft” ХК рахбарлари хам ёш дастурчиларни келгусида иш билан таъминлаш бўйича, ўзларининг боғланиш манзилларини тақдим этдилар.

 

Ойбек НОМОЗОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×