Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ЁНҒИНЛАР СОНИ 6 ТАГА КАМАЙДИ, ЖАРИМАЛАР 9 ТАГА ОРТДИ

9 Noyabr, 2017
114

Сардоба туманида ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ўтказилаётган ёнғинлар профилактикаси тадбирлари ўзининг ижобий самараларини бераётир. Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туманда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳудудда ёнғин ҳолатлари 6 тага камайди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари учун жарима чоралари эса 9 тага ортгани профилактика тадбирлари ўзининг ижобий самараларини кўрсаётганидан далолат беради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси томонидан туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан ҳамкорликда ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини, ташкилот, корхона ва муассасаларда профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

– Ёнғин профилактикаси кунлари доирасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида туманимиздаги корхона, ташкилот, муассасаларда ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида 363 маротаба учрашувлар, 15 минг 93 аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида  44 минг 626 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказдик, – дейди Сардоба тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, майор Улуғбек Ўтаев. – Ёнғин хавфсзлиги бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 77 ахборотнома ва  156 тақдимномалар юборилди. Давлат тасарруфидаги 163 та ташкилот, 55 та хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, 835 банддан иборат тавсиялар берилди. Тадбир давомида ходимларимиз уй эгалари ҳамда масъул шахсларга зарур тавсия ва кўрсатмалар бериб, аниқланган камчиликларни мутасадди раҳбарлар билан биргаликда имкон қадар, жойида бартараф этиш чораларини кўришди. Текширишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин назоратининг  2 минг 330 бандан иборат ёзма кўрсатма берилди. Ҳал қилиш имкони бўлмаган муаммолар ёзма равишда, аниқ муддати белгиланиб, тегишли мутасаддиларга етказилди.

Мамлакатимизда заҳматкаш бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми охирлаб бормоқда. Пешона тери эвазига етиштирилган қимматбаҳо хомашёни ёнғин хавфидан асраш мақсадида пахта қабул пунктларида амалга оширилган ишлар туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.

Профилактика куни давомида тумандаги 1 пахта тозалаш заводи, 3 пахта қабул қилиш пунктларида бу борада тайёргарлик ишлари ўрганилди. Натижада, айрим корхоналарда муаммолар мавжудлиги аниқланиб, мутасадди ходимларга тегишли жазо чоралари кўрилди. Юзага келган хатолик зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўрганиш хулосаларига кўра ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганларга 2016 йилнинг 10 ойи давомида туманда 58 маъмурий жарима қўлланилиб, 4 миллион 506 минг 304 сўм миқдорида маъмурий жарима солинган бўлса, бу кўрсатгич жорий йилнинг шу даври мобайнида 67 тани ташкил этиб, 9 миллион 765 минг 330  сўмни ташкил этди.

Зудлик билан бартараф этилмаган тақдирда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатдаги 26 бинода муаммо бартараф этилгунга қадар иш фаолияти тўхтатилди. 298 носоз газ ва электр асбобидан фойдаланиш тақиқланди.

Олиб борилаётган профилактика тадбирлари натижасида туманда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларда ёнғин билан боғлиқ нохуш ҳолатлар камайишига эришилди. Бу борадаги тушунтириш-тарғибот ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Абдужалол ҚАЮМОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyul 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×